1

“ГОРМОНАЛ ЎЗГАРИШЛАР ҚАНЧА ДАВОМ ЭТАДИ?”

САЛОМАТЛИК 30.11.2017, 17:59
“ГОРМОНАЛ ЎЗГАРИШЛАР ҚАНЧА ДАВОМ ЭТАДИ?”

— Синглимда ўсмирлик чоғлариданоқ ҳуснбузар тошишига мойиллиги бўлган. Балоғат даврига хос ўзгаришлар, дея у қадар аҳамият бермаган эканмиз. Бироқ турмушга чиққанидан сўнг юзига тошма тошиши аввалгидан ҳам кўпайди. Тиббий таҳлилларни топширганида муаммо сабаби гормонларда экани маълум бўлди. Ҳозир даволанаяпти, аммо муолажа қачонгача давом этади? Дориларни ичмай қўйса, ҳуснбузар тошиши яна қайталанадими?

Гулхумор Зуфарова, Самарқанд вилояти

Дилфуза ОРТИҚОВА, олий тоифали шифокор-эндокринолог:

— Аввало ҳуснбузар тошишига сабаб бўлаётган омилни аниқлаш лозим. Агар бу сиз айтгандек гормонларга боғлиқ бўлса, махсус синалма ўтказилган бўлиши лозим. Одатда аёл организмида эркаклик гормони – тестостероннинг ортиши юз ва тана қисмларига ҳуснбузар тошишини келтириб чиқаради. Тиббий таҳлиллар тестостероннинг айнан ички аъзоларнинг қай бирида кўпроқ ишлаб чиқарилаётганини кўрсатади. Ўзгаришлар сабаби тухумдон, буйрак усти бези хасталиклари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Албатта, бир курс муолажа билан тошма тошиши бартараф этилмайди. Организм хусусиятидан келиб чиқиб, муолажа тури ва давомийлиги шифокор томонидан белгиланади. Даволаш чоралари тугатилгач, қайтадан гормонлар таҳлили ўтказилиши керак. Шундагина муаммонинг қайталанмаслигига эришилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1