АсосийSUG'DIYONA

​ҲОМИЛАДОРЛИКДАГИ АФСОНАЛАР: ОЙДИНЛИК КИРИТАМИЗ!

'​ҲОМИЛАДОРЛИКДАГИ АФСОНАЛАР: ОЙДИНЛИК КИРИТАМИЗ!'ning rasmi

Ультратовуш текшируви болага зиён етказади.

ЙЎҚ! Кўча-кўйда бу текширувнинг зарарлари ҳақида кўп ва хўп гап тарқалган. Бу бўлажак оналарни қўрқитишдан бошқа нарса эмас, аслида. Уларнинг бирортаси илмий жиҳатдан исботланмаган. Бироқ, ҳомиланинг ҳолатини аниқлашда ультратовуш текширувининг фойдаси беқиёс.

Агар қорин думалоқ бўлса қиз, чўзинчоқ бўлса ўғил туғилади.

ТАСОДИФ! ҳомиладор аёл қорнининг шакли мушаклар тонусига, тос суягининг катта кичиклигига ва бошқа кўплаб омилларга боғлиқ. Бироқ ҳомиланинг жинсига эмас. Бундай башоратлар ё тўғри чиқади, ёки йўқ. Ишониш ишонмаслик ўз ихтиёрингизда.

Ҳомиладорликда соч қирқтириш ёки бўяш мумкин эмас.

ЙЎҚ ва ҲА! Қадим замонларда кишининг ҳаётий қуввати сочларда жамланишига ишонишган. Бу ирим ўша замонларда тарқалган бўлса, ажабмас. ҳомиладорликда сочларни қирқишнинг болага ҳеч қандай таъсири бўлмаслиги исботланди. Аммо сочларни бўяш чиндан ҳам тавсия этилмайди.

Бўлажак она икки карра кўп овқатланиши керак.

ЙЎҚ! ҳомиладорлик икки карра каллорияли таомлар тановул қилиш хуқуқини бермайди. Аксинча, хамирли, шўр, ёғли таомлардан тийилиб, витаминларга бой, табиий маҳсулотлардан тановул қилиш фурсати етганлигини билдиради.

ҳомиладор аёл оёқларини чалиштириб ўтирса, боланинг оёқлари қийшиқ бўлиб қолади.

ЙЎҚ! Аммо ҳомиладор аёл оёқларини чалиштириб ўтириши тўғри эмас. Бу одат гўдакнинг оёқларига эмас, бўлажак онанинг қон айланиш тизимига салбий таъсир кўрсатади.

Токсикоз оғир кечса қиз фарзанд дунёга келади...

ЙЎҚ! Токсикоз белгилари (қусиш, чанқоқ, асабийлик) гормонал ўзгаришлар таъсирида юзага келади. Уни гўдакнинг жинсига боғлаш нотўғри. Аммо эгизак фарзанд кутаётган оналарни токсикоз чиндан ҳам кўпроқ безовта қилиши аниқланган.

    Бошқа янгиликлар