1

​«ҚОҒАНОҚ СУВИ НЕГА КЎПАЯДИ?»

САЛОМАТЛИК 30.11.2017, 20:56
​«ҚОҒАНОҚ СУВИ НЕГА КЎПАЯДИ?»


Ҳомиладорлик даврида қоғоноқ суви кўпайиши ва оз микдорда хиралашиши кузатилса, нималар қилиш керак? Сурункали полинефритим ҳам бор. Хомилага таъсири бўлмайдими?

Гулшода

–Қоғаноқ сувининг кўплиги ҳомила пуфаги (амнион)нинг сувини сўрдириш хусусияти бузилганида рўй беради. Бунга жинсий аъзолардаги яллиғланишлар, сийдик-таносил аъзоларига инфекция тушиши, баъзи ички аъзо касалликлари, бола ва она қонининг бир-бирига тўғри келмаслиги каби кўплаб омиллар сабабчидир. Сизнинг ҳолатингизда пиелонефритнинг ҳам таъсири бўлиши мумкин. Яъни, сийдик йўлларига тушган инфекция қоғаноқ сувининг кўпайиб, хиралашувига олиб келган. Бу ҳолатда тезроқ даво чораларини бошлаш зарур. Даволашда йўлдошдаги қон айланишни яхшилайдиган, майда қон томирларни кенгайтирадиган, қонни суюлтирадиган дори воситалари буюрилади. Албатта, касалликни даволашда шифокор кўрсатмасига кўра бактерияларга қарши дори воситалар ҳам қўлланилиши керак.

Шарҳлар

Гость 30.10.2019, 16:35
Assalomu alaykum suvi kop bo'lsa amoksiklav 1000 tabletkasini ichsa davolaydimi?
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1