Футбол бўйича Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёвнинг маълум қилишича, Россиядаги Жаҳон чемпионати-2018да унинг жамоси тенгсизлигича қолади.
«Ҳар бир мусобақадан аввал бизни фаворит деб ҳисоблашади, шунинг учун бунга кўникиб қолганмиз. Бироқ кучли жамоалар кўп - Испания, Аргентина, Бразилия, Франция», — дейди Лёв.
Мураббийнинг фикрига кўра, гуруҳдаги бош рақобатчи Мексика терма жамоаси экан,
«Мексика термаси дунёдаги энг яхши жамоалардан бири», - дея Лёвнинг интервьюсидан парча келтирган ТАСС нашри.
Дарвоқе Германия терма жамоасига F гуруҳида Швеция ва Жанубий Корея терма жамоалари билан беллашади.






