1

МИНГ ДАРДГА ДАВО БОДРЕЗАК!

САЛОМАТЛИК 02.12.2017, 17:01
МИНГ ДАРДГА ДАВО БОДРЕЗАК!

Ўрта Осиё мамлакатларида бодрезак фақат манзарали ўсимлик сифатида экилади. Мевасидан мураббо, компот, жем, кисель пиширилади, пирогларга солинадиган масаллиқ, морс ва бошқа ичимликлар тайёрланади. Мевасидан олинган ширадан овқатга ишлатиладиган маҳсулотларни бўяш учун фойдаланилади.

Табобатда қўлланилиши

Бодрезак меваси таркибида 32 фоизгача қандлар, органик (сирка, изовалериана, чумоли ва бошқа) кислоталар, витамин С ва витамин Р, каротин, минераллар (марганец, рух), пектин, ошловчи ва бошқа моддалар, уруғида 20 фоизгача ёғ бор.

Халқ табобатида бодрезак меваси меъда-ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини даволаш учун ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади.

Тиббиётда асосан поя ва шохларнинг пўстлоғи ишлатилади. Пўстлоқ таркибида вибурнин гликозиди, витамин С ва К, каротин, тритерпен сапонинлар, органик кислоталар, ошловчи ва бошқа моддалар бўлади.

Пўстлоғидан тайёрланган дамлама ва суюқ экстракт бачадондан қон кетишида қон оқишини тўхтатиш ҳамда ҳайз кўрганда пайдо бўладиган оғриқни қолдириш учун қўлланилади.

Бодрезак меваси витаминли чойлар таркибига киради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1