АсосийSUG'DIYONA

ЭРИНГИЗ «ТЎЙГА БОРМАЙСАН!» ДЕСА...

'ЭРИНГИЗ «ТЎЙГА БОРМАЙСАН!» ДЕСА...'ning rasmi

«Хўжайиним рухсат берсалар, бораман»... Ёш келинчаклар ёки болалари ҳали ёш бўлган оналар қариндош-уруғ, дўст-дугоналарнинг тўй-ҳашам, тадбирларини эрларининг рухсат бермагани учун ўтказиб юборишга мажбур бўлишади.

Ёндашув: янги турмуш қурганлар ё рашкнинг кучидан? ёки онасининг ички норозилигидан хотинига рухсат бермаса, фарзандлари ёш бўлган оталар бир ўзи болаларни эплай олмаслиги, тўғрироғи, буни истамагани учун тўйга юборишга рози бўлмайди. Иккала ҳолатда ҳам бир амаллаб ечим топиш мумкин: яъни «2 соатгина бориб келаман», «тўйда ўйнамайман, сўзга чиқмайман, тўғри бориб-тўғри қайтаман, пардозим, турмагимга сиздан пул сўрамайман», «ўзингиз олиб кетсангиз, кўнглим хотиржам бўлади», «болаларни синглимга қолдираман» каби гаплар билан эрингизнинг тақиқини олиб ташлаш мумкин. Ёдингизда бўлсин, боргингиз келаётган тўй сиз учун аҳамиятли бўлса, аввалдан макр ишлатиб,таклифномага эрингизнинг исмини ҳам ёздиринг. Шунда муносабат ҳам ўзгариб қолиши мумкин.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар