АсосийSUG'DIYONA

КИЧКИНТОЙИНГИЗ ҲОЛСИЗМИ? ЭҲТИМОЛ УНГА В ГУРУҲ ВИТАМИНЛАРИ ЕТИШМАЁТГАНДИР

'КИЧКИНТОЙИНГИЗ ҲОЛСИЗМИ? ЭҲТИМОЛ УНГА В ГУРУҲ ВИТАМИНЛАРИ ЕТИШМАЁТГАНДИР'ning rasmi

Назарингизда, кичкинтойингизнинг иммунитети сусайган, сўнгги вақтларда оғиз бўшлиғида стоматит тез-тез такрорланаяпти, ҳолсиз... Эҳтимол унга В гуруҳ витаминлари етишмаётгандир...

Фойдаси: В3 витамини калорияга бой маҳсулотлардан тоза қувват манбаини ҳосил қилади, оқсил ва ёғ моддалари синтези иштирокчиси. В6 витамини гемоглобин синтезида қатнашиб, асаб тизими фаоллигини таъминлайди ва антителалар ҳосил бўлишини тезлаштиради. В9 витамини нуклиен кислотасини ҳосил қилиб, эритроцитлар юзага келишини таъминлайди.

Кунлик миқдори: В3 витамини — ёшга тўлмаган болалар учун 5 мг, 1-3 ёшгача 6-9 мг, 4-7 ёшда 12-17 мг ва 12 ёшдан катталар учун 20 мг.

В6 витамини — ёшга тўлмаган болаларда 0,3 мг, 1-3 ёшларда 0,6-1 мг, 4-7 ёшда 1,1-1,4 мг, 7-12 ёшда 1,7-2 мг.

В9 витамини — ёшга тўлмаган болалар учун 25 мкг, 1-4 ёшлилар учун 35-75 мкг, 4-7 ёшлиларга 100-150 мкг, 7-12 ёшлиларга 150-200 мкг.

Меъёрдан ошса: учала витаминнинг ҳам миқдори назорат қилинмаса, ҳазм фаолияти бузилиши, ич кетиши, кўнгил айниши, бош оғриғи, диарея каби ҳолатлар юзага келиши мумкин.

Муҳим! В3 витамини В12, В9 ва цинк моддаси билан бир вақтда қабул қилинмайди. В3, В6 ҳамда темир моддаси, В9, В2 витамини билан мос келади.

Профилактика: агар болажонингизнинг таомномасида гулкарам, пишлоқ, сут, яшил баргли ўсимликлар, салат барги, творог, апельсин шарбати каби маҳсулотлар бўлса, юқорида номи келтирилган витаминлар миқдори меъёрда бўлади. Аммо қўшимча препаратларда маҳсулот таркиби ва миқдорига аҳамият қилинг.

Дорихоналарда: шифокор кўрсатмасига кўра Витрумбэби (1 таблеткадан 1 маҳал), Компливит (1 таблеткадан 1 маҳал) ва Пиковит (1 чой қошиқдан 1 маҳал) препаратлари тавсия этилади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар