Россиянинг Батагай (Ёқутистон) посёлкасидаги электростанция дунёнинг энг шимолий нуқтасида жойлашган қуёш электростанцияси, деб топилди ва “Гиннесснинг рекордлар китоби”га киритилди...
Иншоот 2015 йилнинг 2 декабрида фойдаланишга топширилган. Унинг умумий ҳудуди 1 гектар майдонни ташкил этади. Электростанция исталган об-ҳаво шароитида ҳам бирдек қувватда ишлашга мўлжалланган бўлиб, унинг ишга туширилиши 300 тонна дизель ёқилғисини тежаб қолиш имкониятини яратди.