1

Барча тиллардан таржима қилувчи мослама

HI-TECH 05.12.2017, 11:41
Барча тиллардан таржима қилувчи  мослама

Дунёда одамлар ўртасига чегара солувчи эмас, аксинча уларни бирлаштирувчи янги технологияларнинг пайдо бўлиши жуда соз иш. Масалан, турли тилларда сўзлашувчи суҳбатдошларнинг нутқини бир зумда таржима қилувчи қулоқчинлар...

Бежизга зарурат — кашфиётлар онасидир, дейилмайди. Бир куни Indiegogo компаниясининг асосчиси Эндрю Очоа инглиз тилида сўзлай олмайдиган француз қизни учратади. Айнан мана шу сурурли учрашув шарофати билан Pilot портатив қулоқчини яратилди. Мослама қуйидагича ишлайди: агар суҳбатдошингиз сизга француз тилида сўзласа, қулоқчинда унинг жумлаларини она тилингизда, масалан, инглиз тилида эшитасиз. Суҳбатдошингиз эса, ўз навбатида гап-ларингизни француз тилида эшитади. Pilot таржимони иккита қулоқчин (икки суҳбатдош учун), портатив қувватлантирувчи мослама ва смартфон учун иловадан ташкил топган. Ҳозирги кунда француз, испан, итальян ва инглиз тилидан таржима қилувчи версиялари мавжуд. Келажакда компания славян ва Шарқий Осиё тилларини қўшишни кўзламоқда. Қулоқчинлар ёрдамида катта даврада ҳам сўзлашиш мумкин. Ҳатто суҳбатдошлар турли тилларда гапиришса ҳам, уларнинг ҳар бири шеригининг жумлаларини ўз она тилида эшитади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1