АсосийSUG'DIYONA

«ҲОМИЛАДОРЛИКДА ПАРҲЕЗ ТУТИШ МУМКИНМИ?»

'«ҲОМИЛАДОРЛИКДА ПАРҲЕЗ ТУТИШ МУМКИНМИ?»'ning rasmi

Мен ҳомиладорликнинг 7-ойидаман. Яқинда допплерометрия текширувидан ўтдим. Мени текширган шифокор «ҳомиланг ойига нисбатан катта», деб, парҳез қилишимни маслаҳат берди. Ҳомиладорларга қандай парҳезлар тавсия этилиши ҳақида маълумот берсангиз.

Ҳилола, 24 ёш, Андижон вилоятидан

Юлдуз ЭШАНОВА, олий тоифали шифокор-гинеколог: — Допплер текширувига қўшимча тарзда ўзингиз назоратда бўлган шифокорга мурожаат этиб, у томонидан олиб бориладиган графидограмма бўйича ҳомила муддатини ва муддатига нисбатан катта ёки кичиклигини аниқлашингиз мумкин. Парҳезга келсак, унинг ҳомила катта ёки кичик бўлишига умуман алоқаси йўқ. Лекин ҳомиладор аёлларга 35-ҳафтадан кейин шўр, аччиқ, қовурилган ва хамирли таомларни истеъмол қилмасликни маслаҳат берамиз. Чунки бундай таомлар ҳомиладорлик даврида учрайдиган оғир ва асоратларга олиб келадиган касалликларни юзага келтириши мумкин.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар