1

“ЯНА СТОМАТИТ БЎЛДИМ...”

САЛОМАТЛИК 07.12.2017, 18:48
“ЯНА СТОМАТИТ БЎЛДИМ...”

— Антибиотик дори воситасини қабул қилганимдан сўнг тилим ва лунжимнинг шиллиқ қаватида стоматит пайдо бўлди. Маслаҳат беришганидек аччиқтош билан оғизни чайқадим, аммо фойдаси бўлмади. Уч кун аввал яна стоматит юзага келганини сезиб қолдим, энди ҳам нима қилишни билмаяпман. Ё бир мартадан сўнг хасталик қайталанаверадими?

Ғулом Мусажонов, Сурхондарё вилояти

Тимур МАДАЗИМОВ, ЛОР-шифокор:

— Ошқозон фаолиятидаги ўзгаришлар, меъда микрафлорасининг бузилиши, камқонлик, иммунитетнинг заифлашиши ҳамда айрим турдаги дори воситаларини узоқ муддат қабул қилиш стоматитни келтириб чиқариши мумкин. Стоматит қайталанишга мойил хасталик, агар иммун тизимингиз сустлашиб бораверса, оддий шамоллаш асорати ҳам оғизда чақа ҳосил бўлиши билан акс этади. Касаллик тўлиқ даволаниши учун ЛОР-шифокор кўриги ҳамда тўғри танланган муолажа лозим. Агар стоматит яраси чуқур жойлашган ҳамда катталашган бўлса, махсус препаратлар ёрдамида куйдирилади. Уй шароитида эса мутахассис мутахассис буюрган воситалардан ташқари, мойчечак, эман пўстлоғи дамламаларидан фойдаланиш мумкин. Энг муҳими эса аччиқ, шўр, дудланган маҳсулотлар, ёнғоқ, писта, картошка чипслари таомномадан чекланиши лозим. Йўқса, стоматитнинг тузалиши узоққа чўзилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1