1

«ТИШИМНИ ДАВОЛАТМОҚЧИМАН, АММО..»

САЛОМАТЛИК 07.12.2017, 19:17
«ТИШИМНИ ДАВОЛАТМОҚЧИМАН, АММО..»

— Тўрт ойлик фарзандим бор. Уни кўкрак сути билан парваришлаётганим боис, тишимни даволатишга чўчияпман. Шифокор ёзиб берган дори препаратлари сут таркибини ўзгартириб юборса-чи?

А.Азизова, Бухоро шаҳри

Магина АРТИКОВА, шифокор-педиатр:

— Тишни даволатиш шарт, негаки тишлардаги яллиғланиш, кичкинтой билан мулоқот қилаётганингизда унга ўтиши мумкин. Шифокор ҳузурига борганингизда кўкрак сути билан эмизаётганингизни айтинг. Сиздаги маълумотларга асосланиб, маҳаллий анестетикларнинг қай биридан фойдаланиш кераклиги ҳал қилинади. Оғриқ қўзғаган вақтда эса барча турдаги оғриқсизлантирувчи препаратларга ҳам мурожаат қилиш тўғри эмас. Айримлари чақалоқ саломатлигида ножўя акс этиши мумкин. Парацетамол ва ибупрофен сақловчи моддалар гўдакнинг тоби бўлмаётгани даражасига қараб берилиши мумкинлигини ҳисобга олсак, эмизикли аёл ҳам ушбу препаталарни терапевтик миқдорда қабул қилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1