my5

ПРЕЗИДЕНТ 2018 ЙИЛНИНГ ҚАНДАЙ НОМЛАНИШИНИ ЯҚИН КУНЛАРДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

СИЁСАТ 07.12.2017, 23:35
4035
ПРЕЗИДЕНТ 2018 ЙИЛНИНГ ҚАНДАЙ НОМЛАНИШИНИ ЯҚИН КУНЛАРДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг қандай номланишини яқин кунларда Олий Мажлис палатасига мурожаат вақтида эълон қилади. Бу ҳақда давлат раҳбари пайшанба куни мамлакат Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда маълум қилди.

Ўзбекистонда ҳар бир йилни ҳаётнинг муайян жабҳасига бағишлаш анъанаси Инсон манфаатлари йили деб эълон қилинган 1997 йилдан буён давом этиб келмоқда. Ҳар йили 8 декабрда нишонланадиган Конституция кунида келгуси йилнинг қандай номланиши эълон қилинар эди. 2017 йил Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев таклифи билан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилинган эди.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилинган 2017 йилда „Инсон манфаатлари - барчасидан устун“ шиори остида кўплаб ишлар амалга оширилди. Бу ишлар Конституциямизнинг асосий тамойилларини амалга оширишда яна бир қадам бўлди», - деди Президент.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37