1

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН БОШ ВАЗИРЛАРИ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ МУЛОҚОТДА БЎЛИШДИ

СИЁСАТ 08.12.2017, 08:24
ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН БОШ ВАЗИРЛАРИ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ МУЛОҚОТДА БЎЛИШДИ

Қирғизистон Бош вазири матбуот хизмати хабарига кўра, Абдулла Арипов ва Сапар Исаев мулоқотда икки мамлакат ҳамкорлигига оид турли масалаларни муҳокама этишди.

Жумладан, савдо-иқтисодий соҳада шу кунгача икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган натижаларни янада кенгайтириш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодий алоқалар ривожида Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия муҳим ўрин тутмоқда. Мазкур комиссиянинг ҳамраислари сифатида икки мамлакат Бош вазирлари белгилангани томонларнинг ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга юксак эътиборидан далолат беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1