"Samsung Family Hub Refrigerator" – фавқулодда кўп функцияга эга тарихдаги биринчи мукаммал “ақлли” музлаткич сифатида эътироф этилмоқда. У ўз эгасининг ҳаётини сезиларли равишда енгиллаштиришга қодир. Музлаткичда кўп сонли камера, бўлма ва маҳсулотларни сақлаш функциясидан ташқари, маълумотлар панели мавжуд, шу туфайли уни бемалол мини-компьютер, деб аташ мумкин. Мазкур тизим исталган мобил қурилма орқали музлаткични бошқариш, интернетга уланиш, маҳсулотларни харид қилиш ва бошқа амалларни бажаришга имкон беради.