1

“ҚУЁШ ЭНЕРГИЯСИНИ ЖАМЛОВЧИ ВЕЛОСИПЕД”

HI-TECH 12.12.2017, 12:31
“ҚУЁШ ЭНЕРГИЯСИНИ  ЖАМЛОВЧИ ВЕЛОСИПЕД”

Қисман ёки тўлиқ қуёш энергиясини жамловчи велосипедлар ҳаракати ва ундан ҳосил бўлган бепул электр энергиясидан фойдаланиш тобора оммалашиб бормоқда...

Бу ихтиро орқали энди велосипедлар ҳам электр энергиясини ишлаб чиқара олади ва ўз-ўзини бемалол электр энергияси билан таъминлай олишади. Бунинг учун олд ғилдирак атрофига қуёш батареялари ёки панеллари кифоя. Solar Application компанияси ихтирочиси Марк Питерснинг таъкидлашича, “биз велосипеддан кун давомида ёки бир маротаба фойдаланганимизда электр энергиясини ишлаб чиқара оламиз. Аммо бунинг учун велосипеддан фойдаланиш шарт эмас, фақат унга қуёш нурлари тушиб турса бўлгани. Сиз велосипед билан ўқишга ёки бирор юмуш билан кўчага, масалан, савдо қилиш учун дўконга чиқсангиз, сиз дўкондан харид қилгунингизча велосипедингиз электр энергиясини тўплаб туради. Бу албатта талабаларга жуда қўл келади”. Сиз ишлаб чиқарилган электр орқали телефо­нингизни қувватлантиришингиз, велосипедчироқларини ёри­тишда ва бошқа кўплаб мақсадларда фойдаланишингиз мумкин.

— Биз талабалар билан ишлаган ҳолда мазкур лойиҳани ниҳоясига етказишга муваффақ бўлдик. Бугун Нидерландия аҳолиси велосипедларсиз ҳаётларини тасаввур эта олишмайди. Бу ихтиро эса уларга Solar Application Lab компанияси ихтирочиларидан совға, — дейди Марк Питерс.

Бу ихтиро айниқса бизнинг серқуёш ўлкамиз учун ҳам айни муддао экан. Шундай эмасми?

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1