Кеча, 9 сентябрь куни Саида Мирзиёева судьялар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига ёзди.
“Олий суд биносида мамлакатимиз судьялар ҳамжамияти билан конструктив учрашув бўлиб ўтди. Унда барча даражадаги раҳбарлар ва судьялар иштирок этди”, —дея ёзган Саида Мирзиёева.
Шунингдек, у президент Администрацияси олдига қўйилган бешта устувор вазифада суд ислоҳоти муҳим ўрин тутишини, саккиз йил давомида давлат раҳбарининг ташаббуси билан одил судлов соҳасидаги энг намунали хорижий тажрибани ўз ичига олган кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилганини билдиради.
“Президентимизнинг суд тизимини сунъий интеллект асосида рақамлаштириш, судларга енгиллик яратиш мақсадида низосиз масалаларни нотариусларга ўтказиш, судьяларни тайёрлашни такомиллаштириш тўғрисида яқинда қабул қилинган фармонлари ҳақида сўз юритдик. Бу соҳада эскирган таълим тизимининг ўрнини эгаллайдиган Одил судлов академияси ташкил этилди”,— дея қўшимча қилди у.
Бундан ташлари, Саида Мирзиёева Алишер Атаханович Усмоновни Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани билан табриклади.