Сенатнинг 5 сентябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида Олий суд раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди. Унга кўра, Икром Тўхтамуродович Муслимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — Судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.
Ушбу лавозимга Алишер Отахонович Усмонов 5 йил муддатга сайланди. У бундан буён Олий суд раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб боради.
Шунингдек, Сенат қарорига мувофиқ, Нодира Жалоловна Ҳакимова ҳам Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди. У июль ойида Президент администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.