АсосийЖамият

Энди Ўзбекистонда ҳам машина рақами ўрнига исм ёздириб қўйса бўлади

Фақат ҳарф ёки исталган рақамлар комбинацияси сони 6 тадан ошмаслиги керак.

'Энди Ўзбекистонда ҳам машина рақами ўрнига исм ёздириб қўйса бўлади'ning rasmi

Энди Ўзбекистонда ҳам исмни машинага рақам қилиб қўйса бўлади. Бу ҳақда Ҳукумат қарори (562-сон, 04.09.2025) қабул қилинди.

2026 йил 1 январдан бошлаб "Узавтомотобелги" давлат унитар корхонасига аҳолининг талаб ва таклифидан келиб чиққан ҳолда автомототранспорт воситалари учун олтитагача ҳарф ва (ёки) рақамлар комбинациясидан иборат бўлган "ноёб" давлат рақами белгиларини очиқ ким ошди электрон савдоларини ўтказиш орқали бериш ҳуқуқи берилди.

Бунда "ноёб" давлат рақами белгилари амалдаги давлат рақами белгиларини такрорламаслиги, қонунчиликка ва ахлоқий нормаларга хилоф маънога эга бўлмаслиги керак.

Масалан, энди кўчаларда "САРВАР", "АЗИЗА", "ОДИЛ" ёки "БУХОРО" деб ёзилган рақамли машиналарни кўришимиз мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ССВда янги тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:27

    ССВда янги тайинловлар амалга оширилди

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    '44 ёшли ўзбекистонлик Татаристонда оғир касалликка чалинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:22

    44 ёшли ўзбекистонлик Татаристонда оғир касалликка чалинди

    Масъуллардан кўмак сўраган ушбу фуқаро ватанга қайтарилди.

    'Қирғизистондан Ўзбекистонга йирик миқдорда "таблетка" олиб келганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:23

    Қирғизистондан Ўзбекистонга йирик миқдорда "таблетка" олиб келганлар ушланди

    Наманган ва Фарғонада кучли таъсир қилувчи дори савдоси билан шуғулланмоқчи бўлган шахслар қўлга тушди.

    'Тошкентда тез ёрдам машинаси Audi автомобили билан тўқнашиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:11

    Тошкентда тез ёрдам машинаси Audi автомобили билан тўқнашиб кетди

    ЙТҲ оқибатида тез ёрдам машинаси ағдарилиб кетган.

    'Бугун чанг-тўзонли ва бироз булутли об-ҳаво кузатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:21

    Бугун чанг-тўзонли ва бироз булутли об-ҳаво кузатилади

    6 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Водийда илон ва типратикандан шўрва тайёрлаб сотаётганлар  қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 05.09.2025 17:27

    Водийда илон ва типратикандан шўрва тайёрлаб сотаётганлар  қўлга олинди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги муносабат билдирди.