АсосийСиёсат

Кейинги ўқув йилидан бошлаб мактабларда сунъий интеллект дарслари ўтилади

Вилоятларда ахборот технологияларига ихтисослашган Ал-Хоразмий, муҳандислик бўйича Мирзо Улуғбек, табиий фанлар йўналишидаги Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади.

'Кейинги ўқув йилидан бошлаб мактабларда сунъий интеллект дарслари ўтилади'ning rasmi

Кейинги ўқув йилидан юқори синфлар учун сунъий интеллект бўйича дарслар киритилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, 2 мингта синф хонасига компьютер, 6 минг 300 та интерфаол доска керак. Ушбу мақсадларга зарур маблағларни кейинги йил давлат бюджетида назарда тутиш топширилди.

Бундан ташқари, иқтидорли ўқувчиларга шароит яратиш учун вилоятларда ахборот технологияларига ихтисослашган Ал-Хоразмий, муҳандислик бўйича Мирзо Улуғбек, табиий фанлар йўналишида Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади.

Энди уларнинг барчаси ҳудудлардаги техника олийгоҳларига номма-ном бириктирилади. Яхши натижага эришган битирувчилар ушбу олийгоҳларнинг 2-курсига қабул қилинади.

2026 йилда мактаб ўқувчилари ўртасида энг нуфузли иккита – халқаро кимё ва информатика олимпиадалари Марказий Осиё давлатлари ичида илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Бош вазирга пойтахтда ушбу олимпиадаларни юқори савияда ўтказиш учун барча ташкилий масалаларни назоратга олиш топширилди.

    Бошқа янгиликлар