АсосийЖамият

Водийда илон ва типратикандан шўрва тайёрлаб сотаётганлар  қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги муносабат билдирди.

'Водийда илон ва типратикандан шўрва тайёрлаб сотаётганлар  қўлга олинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида илон ва типратикандан шўрва тайёрлаб сотилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги муносабат билдирди.

Билдирилишича, ҳолат Экология бошқармаси ва 1-минтақавий Патруль-пост хизмати ходимлари томонидан ўрганилган. 

Натижада, Олтиариқ туманининг “Зилҳа” МФЙ ҳамда Бувайда туманининг “Бостон буво” МФЙ ҳудудларидаги қум барханларида фуқаролар томонидан типратикан ҳамда илон ноқонуний сақланиб, шўрва тайёрлаб сотилаётгани аниқланган.

“Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар