АсосийIqtisodiyot

ҚИРҒИЗИСТОН ЎЗБЕКИСТОНГА 550 МЛН КВТ/С ЭНЕРГИЯ ЕТКАЗИБ БЕРАДИ

'ҚИРҒИЗИСТОН ЎЗБЕКИСТОНГА 550 МЛН КВТ/С ЭНЕРГИЯ ЕТКАЗИБ БЕРАДИ'ning rasmi

Бу ҳақда “Gazeta.uz” нашри ёзмоқда. 15 декабрдан Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб беришни бошлади. ЎзАнинг хабар қилишича, декабрдан мартга қадар 550 миллион кВт/соат электр энергиясини етказиб бериш кўзда тутилган. Айни пайтгача 3,7 миллион кВт/соат етказиб берилган бўлиб, кунлик етказиб бериш ҳажми ортиб бормоқда.

«Электр энергияси Қирғизистон Миллий электр тармоқлари орқали етказиб берилмоқда, - хабар қилди ЎзА „Ўзбекэнерго“ компаниясига таяниб. - Бу Марказий Осиёда сув ва энергетик режимларнинг таъминланиши ва мамлакатларимиз тараққиётига ҳисса қўшади».

    Бошқа янгиликлар