Кеча, 5 февраль куни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди.

Маулен Ашимбаев билан Суҳбат самимий ва дўстона руҳда ўтди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдик. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди, — дея қайд этади Мирзиёева.

Шунингдек, у парламентлараро мулоқотлар, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳақида ҳам суҳбат бўлганини билдириди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонаман,— дея ёзади Президент администрацияси раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча, Саида Мирзиёева Абу-Дабида Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.






