АсосийSUG'DIYONA

ЯНГИ ЙИЛГА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БУРЖИГА ҚАРАБ СОВҒА ТАНЛАНГ!

'ЯНГИ ЙИЛГА  ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БУРЖИГА ҚАРАБ СОВҒА ТАНЛАНГ!'ning rasmi

️Ҳамал

Аёлларга бежирим тақинчоқлар, шоколад ёки пардоз воситаларидан ҳадя қилинг. Ҳамал эркакларга эса бўйинбоғ ёки чармдан ишланган ҳамён маъқул келади.

️Савр

Ушбу бурж вакиллари учун энг яхши совға фойдали маълумотларга эга китоб бўлиши мумкин. Савр аёлларга ўзингиз тайёрлаган оилавий альбом ҳам манзур бўлади.

️Жавзо

Аёлларга клатч, янги ётоқ тўплами ёҳуд марваридли тақинчоқ совға қилинг. Жавзо эркакларга эса табиатларидаги ўзгарувчанликни ҳисобга олиб, уйда кийиладиган юмшоқ шиппак танлашингиз мумкин.

️Саратон

Табиат манзараси акс этган суратлар, сокин мусиқалардан иборат диск ёки хушбўй ифорли тутатқилар тўплами Саратон эркакларига маъқул келади. Аёлларга эса гўзаллик салонига бир ойлик йўлланма бўлса, айни муддао.

️Асад

Мазкур бурж вакиллари учун фойдали совғалар бўлгани маъқул. Масалан, аёлларга дазмол, миксер ёки товалар тўплами бўлса, эркаклар учун соқол олиш мосламаси.

️Сунбула

Уларни оддий совғалар билан ҳайратга солишингиз қийин. Шу боис қандайдир ноодатий ҳадялар ҳақида ўйланг. Масалан, ҳаво шарида парвоз қилиш учун бир марталик чипта ёки муз устида учиш учун йўлланма сингари.

️Мезон

Бурж эркакларига замонавий бичимдаги кўйлак ёки свитер, аёлларига эса қоматларига мос кофта ёки соч учун бирор тақинчоқ танланг.

️Ақраб

Майда тошлардан ишланган бижутерия тақинчоқлари, уяли телефон учун ғилоф ёки пардоз воситалари Ақраб аёллар учун мос келади. Эркакларга эса қаҳва билан байрамона безатилган финжон совға қилиш мумкин.

️Қавс

Аёлларга ширинликлар, пардоз воситалари ёки рангли шарфлар совға қилинг. Қавс эркакларга эса спорт залда шуғулланиш учун бир ойлик йўлланма ҳадя қилиш мумкин.

️Жадий

Ушбу буржнинг ҳар икки жинсига ҳам ҳамён, ақчадон каби эсдалик совғалари манзур бўлади.

️Далв

Далв эркакларга деворга осиладиган сурат, хориж муаллифларининг асарларидан совға қилсангиз бўлади. Аёлларга эса рўзғорда асқотиши мумкин бўлган бирор нарса-буюм, масалан, човгум ёки қасқон тўплами, фен ёки дазмол бўлиши мумкин.

️Ҳут

Мазкур бурж вакилларига (эркаклар ва аёлларга бирдек) косметик воситалар, атир, соябон ёки мусиқий альбом совға қилишни таклиф этамиз.

    Бошқа янгиликлар