1

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

СИЁСАТ 11.01.2018, 10:40
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

10 январь куни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш юзасидан ўтказилган мажлисда маъруза қилган Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар қанчалик самара бериши армия ва халқ бирдамлигига боғлиқлигини таъкидлади. Қуролли Кучлар барча давлат идоралари, муассаса ва корхоналар учун етук кадрлар тайёрлайдиган мардлик ва ватанпарварлик мактабига айланишига эришиш зарурлигини билдирди.

Йиғилишда Қуролли Кучларнинг жанговар ҳолатга шайлиги илгариги 5 кундан ҳозирда 3 соатга етказилгани, қўшинларни озиқ-овқат билан таъминлашда илк бор аутсорсинг тизими жорий қилингани қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев бундан буён йилда камида тўрт маротаба қўққисдан жанговар тайёргарлик текшируви ўтказилишини маълум қилди.

Президент раислигида ўтган мажлисда Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов, мудофаа вазири Абдусалом Азизов, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари қатнашган.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1