Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 19 январь куни Сурхондарё вилоятига борган эди.
Ташриф давомида Президент Сурхондарё вилоятида истиқболли лойиҳаларни амалга ошираётган хорижлик инвесторлар билан мулоқот қилди.