1

Хориждаги ҳамюртлар Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнларига фаол жалб қилинади

СИЁСАТ 23.01.2018, 12:56
Хориждаги ҳамюртлар Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнларига фаол жалб қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастурига кўра, хориждаги ҳамюртларни Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнларига фаол жалб қилиш мақсадида раҳбар ва мутахассис лавозимларига очиқ танловлар эълон қилиш тартиби белгиланади.

Жорий йилда, шунингдек, Россия Федерациясининг Екатеринбург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон ҳамда Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳарларида Ўзбекистоннинг янги консуллик идоралари очилиши кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 231 банддан иборат Давлат дастурида 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1