АсосийSiyosat

Абдулазиз Комилов Словакия элчиси Ян Борини қабул қилди

'Абдулазиз Комилов Словакия элчиси Ян Борини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Словакиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Борини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро савдо-сотиқни янада ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотларни етказиб беришда салмоқли салоҳиятга эгалиги, шу боис Ўзбекистон ва Словакия тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Учрашувда, шунингдек, айрим халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

    Бошқа янгиликлар