1

Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида қонун қабул қилинади

СИЁСАТ 31.01.2018, 14:34
Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида қонун қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурига асосан ҳаётий муҳим миллий манфаатларнинг ташқи ва ички таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар қилинди.

Лойиҳада давлатни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш соҳасида Миллий хавфсизлик хизматининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, функциялари ва ваколатлари, миллий хавфсизлик органлари фаолиятининг асосий принциплари ва самарадорлиги мезонлари, миллий хавфсизлик хизмати органлари ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари, соҳада парламент назорати механизмлари белгиланади.

Хабарда эслатиб ўтилганидек, Миллий хавфсизлик хизмати фаолияти ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 ноябрдаги 278-сон қарори билан тасдиқланган низом билан тартибга солинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1