1

Абдулазиз Комилов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди

СИЁСАТ 07.02.2018, 16:55
Абдулазиз Комилов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди

2018 йилнинг 7 февраль куни Хитой Халқ Республикасига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пекин шаҳрида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берган.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг муҳим масалалари, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 11-13 майдаги давлат ташрифи ва Хитой раҳбарияти билан музокаралари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида вазирлар томонидан «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича бўлажак конференция кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди. Конференция Ўзбекистон ва Афғонистоннинг қўшма ташаббусига кўра Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1