Пластик идишлар: нимани қаерда сақлаш керак?

СУҒДИЁНА 10.02.2018, 10:30
Пластик идишлар: нимани қаерда сақлаш керак?

Бугунги кунда пластик идишлар ҳаётимизга кенг кириб келган. Бир томондан қулай бўлса, иккинчи томондан ҳавфсиз, шиша, чинни ёки сопол идишларга нисбатан чидамлироқ. Тез синмайди, метал ишишларга нисбатан қулай, енгил. Лекин мана шу пластик идишлар ҳам қўлланилиши томонидан бир-биридан фарқ қилади. Айримларида егуликни сақласа бўлади, айримларида эса хавфли бўлиши мумкин. Хўш, рўзғор, хусусан ошхона учун пластик идишлар олаётганда нималарга эътибор қаратиш керак?

Аввало, идишга туширилган таниқ белгига диққат қилинг. Бу ерда уни нимадан ишлаб чиқарилгани, егуликларни сақласа бўладими йўқми каби маълумотлар ҳам берилган бўлади. Фақат сиз у ердаги белгиларни тўғри ўқий олишингиз керак.

Демак белгилар:


Агар идишга “қадах-санчқи” белгиси туширилган бўлса, ҳеч иккиланмасдан егуликлар учун олаверинг. У озуқа маҳсулотларини сақлаш учун хавфсиз ва яроқли. Мабодо, шу белги бўлмаса ёки бу белгининг устидан чизиқ тортилган бўлса, аксинча, уни егуликлар учун ишлата кўрманг.

Сиз олмоқчи бўлган идишда учта стрелкадан иборат учбурчак шакли туширилган бўлса, билингки, бу идишни ишдан чиққандан кейин қайта ишлаш мумкин. Дарвоқе, бу белгини “мебиус сиртмоғи” деб аташади.

Идишларда белгилардан ташқари қисқартирилган ёзувлар ҳам мавжуд. Уларни ҳам тўғри талқин қила олиш керак.
PET ёки PETE деган ёзув бўлса, бу идиш полиетилентерефталат моддасидан ишланган. Бу модда қадоқлаш идишлари (бутилка, қути, баклашка каби) ишлаб чиқаришда ишлатилади. Бу асосан салқин ичимликлар, шарбат ва сув солиш учун ишлатилади. Ундан ошхонада, айниқса, харорати юқори озуқалар учун ишлатиш хавфли ҳисобланади.
HDPE (ПНД) ёзуви туширилган идишлар паст босимли юқори қалинликка эга бўлган полиетилендан тайёрганликларини билдиради. Уни егуликларни сақлаш ва ошхонада ишлатиш хавфсиз ҳисобланади.
PVC ёки ПВХ ёзуви поливинилхлорид моддасидан тайёрланган идишларга тушириладиган ёзув. Бундай ёзувли идишларни егуликлар учун ишлатиш мумкин емас. Унда инсон саломатлиги учун зарарли бўлган моддалар, ҳатто симоб ҳам бор бўлиши мумкин.
PP ёзувли идишлар полипропилендан ишланган бўлади. Одатда, ўйинчоқ ва қутилар учун ишлатиладиган модда. Юқори ҳароратга чидамли. Шунинг учун бундай идишларни қайноқ ва иссиқ маҳсулотларни сақлашда ҳам ишлатиш мумкин.
PS ёзувли идишлар эса полистиролдан ишланган бўлади. Полистирол ошхона жиҳозлари (бир марталик қошиқ-санчқи, озуқа маҳсулотларини қадоқлашда ишлатиладиган идишлар) ишлаб чиқаришда ишлатилади. Бундай идишларда егуликларни сақлаш мумкин фақат совуқ ҳолатда. Сабаби, юқори ҳароратда бундай идишлар ўзидан захарли бўлган стерол моддасини ажратади. Бундан ташқари, ҳар қандай пластик идишларда бўлгани каби полистирол идишларда спиртли ичимликлар ва суюқликларни сақлаш мумкин эмас.

Пластик идишларни ҳарид қилаётганда, улардан фойдаланишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида озми-кўпми маълумотга эга бўлдингиз. Энди ошхонада яна бир нарсага эеътибор қаратиш керак. Одатда таом ва егуликларни иситиш керак бўлганда улар металл идишга ёки қозонга солиниб оловга қўйилади. Аммо кейинги пайтларда кўплаб ҳонадон соҳибаларининг оғирини енгил қилаётган микротўлқинли печларда металл идишларда овқат иситиб бўлмайди. Шунда пластик идишлар ёрдамга келади. Аммо қандай пластик идишларни микротўлқинли печга солса бўлади? Буни ҳам билиш зарур.

Микротўлқинларнинг иситиш тизими шундай ишлайди: иситилаётган егуликка микротўлқин юборилади. У таомдаги сув молекулаларини ҳаракатга келтиради. Натижада маҳсулот ҳароратининг кўтарилиши кузатилади. Ҳар қандай таомда сув борлигини ҳисобга оладиган бўлсак, исталган егуликни микротўлқинли печда иситиш мумкин. Бу уларнинг таъмига ҳам, таркибига ҳам тасир қилмайди. Агар сиз мана шу мақсадда ишлатмоқчи бўлган идиш махсус микротўлқинли печ учун мўлжалланган бўлса, иккиланмасдан печга солаверинг. У эриб кетмайди.
Пластик идишларнинг яна бир тури борки, “бир марталик” деган тамға остида ишлаб чиқарилади ва ишлатилади: “ичидагини единг, ўзини чиқитга от”. Мабодо, сиз исроф бўлаяпти деган ақида билан ҳам бундай идишларни кейин ишлатиш учун ювиб ўтирманг. Барибир улардан фойдаланиш тўғри эмас, исроф бўлади деб ҳисобласангиз, бундай идишларни умуман ишлатманг, бундан ташқари бир марталик идишларда егуликни иситиш ҳам тўғри эмас.

Бир марталик пластик идишлардан ташқари кўп марта қўлланиш учун чиқариладиган идишлар ҳам кўп. Одатда бундай идишлар доира, квадрат, тўртбурчак, чемоданча, бир бирига кийиладиган қилиб ишланади. Бундай идишларнинг айримлари микротўлқинли печда овқат иситиш учун мўлжалланган бўлиши мумкин. Худди шунингдек иситишга мўлжалланганлари ҳам бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1