1

АКТ соҳасини тубдан такомиллаштириш бўйича Президент фармони

СИЁСАТ 20.02.2018, 10:59
АКТ соҳасини тубдан такомиллаштириш бўйича Президент фармони

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонда таъкидланишича юртимизда телекоммуникация инфратузилмаси етарлича ривожланмаган, мамлакатнинг олис аҳоли пунктлари телекоммуникация тармоқлари билан таъминланмасдан қолмоқда, мобиль алоқа ва Интернет тармоғининг сифати аҳоли эҳтиёжларини қондирмаяпти.

Мазкур соҳада бошқарув тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Фармон билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилди.

Фармон билан 2018 йил 1 июндан тадбиркорлик субъектлари товарлар, ишлар (хизматлар) экспорт қилинганлиги учун экспорт шартномаси тузмасдан ва банк комиссияси ундирилмасдан, Интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалари орқали (айрим товарлардан ташқари) товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон тижоратдан фойдаланиш орқали сотиладиган товарлар айланмаси уларнинг ҳажмидан қатъи назар, чакана савдо ҳисобланади.

Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига бериладиган ҳар ойлик устама миқдори ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасига 2018–2020 йилларга мўлжалланган ҳудудларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш дастурларини ва устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш вазифаси юклатилмоқда.

Мазкур дастурда шу жумладан, телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг сифатли мобиль алоқа, Интернет тармоғидан кенг доирада фойдаланишини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, таълим, коммунал хизмат кўрсатиш, туризм соҳасида замонавий ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларини жорий қилиш, шунингдек, “ақлли” ва “хавфсиз” шаҳарлар ҳамда ҳудудларни ташкил қилиш ҳам назарда тутилади.

✳️Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz орқали танишиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1