1

Шавкат Мирзиёев 9-10 март кунлари Тожикистонга ташриф буюради

СИЁСАТ 26.02.2018, 19:32
Шавкат Мирзиёев 9-10 март кунлари Тожикистонга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 9-10 март кунлари Тожикистонга ташрифини амалга оширади.

Шавкат Мирзиёевнинг давлат раҳбари сифатида Душанбега бўладиган илк ташрифи вақтида унга Тожикистон миллий университети фан доктори фахрий унвони берилади. Президент университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар билан учрашади. Бу ҳақда «Азия-Плюс» агентлиги маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона шаҳрида 24 февраль куни Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтганди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасинининг айрим участкалар бўйлаб ўтадиган чизиғи лойиҳаси кўриб чиқилди. Шунингдек, қисқа муддат ичида Давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнида сезиларли муваффақиятга эришилгани қайд этилди.

Ундан ташқари, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатлар, битимлар ва шартномаларни тайёрлаш ҳамда тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди. Унда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Орипов ҳамда Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода иштирок этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1