1

Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

СИЁСАТ 28.02.2018, 10:27
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

2018 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бразилия Федерациясининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Антонио Луис Эспинола Салгадони қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни Ўзбекистондаги дипломатик миссиясининг бошланиши билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.

Қисқа маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида муносабатларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Бразилия географик жиҳатдан жуда олисда бўлганига қарамай, улар бир бирини истиқболли шериклар деб ҳисоблайди ва сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий-технологик, сайёҳлик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини кенг миқёсда амалга оширишдан манфаатдордир.

Учрашувда Ўзбекистон-Бразилия муносабатларини фаоллаштириш ва уларга янада тизимли тус бериш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Халқаро ва минтақавий масалалар муҳокамаси доирасида Бразилия томонига 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференция кун тартиби тўғрисида маълумот берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1