Автомобилингиз 50 фоиз ёқилғи кам сарфлашини истайсизми?

HI-TECH 28.02.2018, 10:32
Автомобилингиз 50 фоиз ёқилғи кам сарфлашини истайсизми?

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида автотранспорт воситаларида ёқилғи сарфини камайтириш, ҳавога заҳарли газ чиқариш даражасини пасайтиришга хизмат қилувчи янги инновацион қурилма тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Малайзиянинг “Amiran” технологик компанияси ишлаб чиқарган газгенератор қурилмаси автомобилга ўрнатилгандан сўнг 50 фоизгача ёқилғи тежалади. Ўз-ўзидан босиб ўтиладиган масофа 50 фоизгача узаяди.

4.JPG

Компания директори ўринбосари Аъзам Ал-Яҳёнинг таъкидлашича, ушбу қурилма таркибида асосини сув ташкил қилувчи кислород-водородли ёқилғи капсуласи мавжуд. У сув электролизи технологиясига асосланган кичик аксессуарлардан иборат. Газгенератор қурилмаси атмосферани ифлослантирувчи моддалар ва заҳарли газ чиқиндиларини камайтиради. Автотранспортнинг равон ҳаракатлашини таъминлайди.

Газгенератор қурилмаси двигатель ҳароратини пасайтириши натижасида машина мойи кўпроқ муддатга етади. У барча турдаги автотранспорт воситалари учун мўлжалланган. Енгил автомобиллар учун GX-300 модели тавсия этилади. Ҳар 10 минг километрдан сўнг қурилма ичидаги сув алмаштирилади.

3.JPG

Ўрнатиш жуда осон. У автомобиль юкхонасига ихчам тарзда ўрнатилади. 5 йилдан 10 йилгача кафолати бор.

Тақдимотда Малайзиянинг инновацион технологиялар ишлаб чиқариш тажрибаси ва ютуқлари ҳақида сўз юритилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1