1

Президент автомобиль транспортини бошқариш бўйича қарорни имзолади

СИЁСАТ 07.03.2018, 09:33
Президент автомобиль транспортини бошқариш бўйича қарорни имзолади

Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг дарё транспорти соҳасидаги давлат бошқаруви бўйича ваколати Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ўтказилди ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги этиб қайта номланди.

Бундан ташқари:

— 2018-2021 йилларда 437 та янги йўловчи йўналишларини ташкил этиш ҳамда 84 та автовокзал ва автостанцияни қуриш ва реконструкция қилишнинг, шунингдек, юкларни халқаро автомобилда ташишларни амалга оширувчи миллий ташувчиларнинг оғир юк ташувчи 3824 та автотранспорт воситалари паркини янгилашнинг прогноз кўрсаткичлари;

— автомобиль транспортини бошқариш тизимига интеллектуал транспорт тизими инновация лойиҳаларининг зарур элементларини жорий этишни назарда тутувчи, умумий қиймати 90 миллиард сўмни ташкил этувчи ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш Дастури тасдиқланди.

2022 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга қуйидаги солиқ ва йиғимлар бўйича қуйидаги имтиёзлар тақдим этилмоқда:

— лизинг компаниялари ва халқаро ташувларни амалга оширувчи миллий ташувчилар юк автотранспорти воситаларини Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказишда Республика йўл жамғармасига ундириладиган йиғимлар тўловидан;

— асосий фаолияти автобусларда йўловчи ташишни амалга ошириш бўлган умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчи транспорти ташкилотлари ер солиғи тўловларидан озод этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1