1

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари Тошкентда муҳокама қилинади

СИЁСАТ 10.03.2018, 16:11
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари Тошкентда муҳокама қилинади

Жорий йилнинг 14 март куни Тошкентда “Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик: келажакка назар” мавзуидаги давра суҳбати ташкил этилади.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги янги Стратегиясининг ишлаб чиқилиши доирасида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари ва устувор йўналишларини муҳокама қилишдан иборат.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар Институти, Европа Иттифоқи делегацияси ва Фридрих Эберт номидаги фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Давра суҳбати доирасида иштирокчилар очиқ мулоқот ва мунозалар тарзида Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи муҳим институтлари билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган янги ғоялар ва таклифларни муҳокама қилишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1