1

"Ўзсаноатқурилишбанк" ва Тожикистоннинг йирик банклари ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди

СИЁСАТ 10.03.2018, 16:42
"Ўзсаноатқурилишбанк" ва Тожикистоннинг йирик банклари ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди

“Ўзсаноатқурилишбанк” ва Тожикистон Республикасининг “Ориён” банки ўртасида 20 миллион АҚШ долларидан иборат икки томонлама ҳамкорлик битими имзоланди. Бу ҳақда Президент Матубот хизмати хабар берди.

Шунингдек, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва банклараро ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш мақсадида “Амонат”, "Ориён" ва “Эсхата” банклари билан АҚШ доллари ва Евро валютасида “Вакиллик муносабатларини ўрнатиш бўйича банклараро шартнома” имзоланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистондан Тожикистонга товарлар ва хизматлар экспорти билан боғлиқ битимларни молиялаштиришни назарда тутувчи “Савдони молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув” тузилди.

Тақдим этилаётган кредит линияси доирасида Ўзбекистондан турли соҳаларда товарлар ва хизматлар экспортини кўпайтириш мақсадида савдони молиялаштириш лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Бугундан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон тадбиркорлари ушбу кредит линияларидан фойдаланиш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Ориён” банкларига мурожаат қилишлари мумкин.

Қардош давлат тадбиркорларининг лойиҳаларини молиялаштириш масаласи "Ўзсаноатқурилишбанк" томонидан қисқа муддат ичида ҳал этилади.

Томонлар ҳамкор банклар ўртасидаги муносабатларни ўзаро ишонч ва дўстлик асосида янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1