1

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

СИЁСАТ 12.03.2018, 16:58
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

12 март куни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Саидикрам Ниязходжаев Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғалимжан Қойшибаевга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

"Тегишли маросимдан сўнг элчи ташқи ишлар вазири Қайрат Абдирахманов томонидан қабул қилинди. Вазир С.Ниязходжаевни юқори лавозимга тайинлангани муносабати билан табриклади ва муваффақиятлар тилади", дейилади вазирлик хабарида.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1