ФИФА Қатардан 2022 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлигини олиб қўйиши мумкин, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.
ФИФА ЖЧ-2022 мезбонини аниқлаш учун янги сўров ўтказиш ҳақида жиддий ўйламоқда. Бунга сабаб Қатар мезбонликлни олиш учун пора бергани ҳақидаги чиққан хабарлар.
The Sunday Times нашри куни кеча ФИФА вице-президенти Бин Ҳаммам Қатарга ЖЧ-2022 мезбонлигини олиб бериш учун 5 миллион долларни пора учун сарфлагани ҳақида маълумот билан чиқди.