1

Пастдарғом туманида Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди

СИЁСАТ 18.03.2018, 20:45
Пастдарғом туманида Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди

Пастдарғом туманида Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд вилояти фаоллари ва пойтахтдан келган мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Йиғилишда салоҳияти чексиз бўлган бу вилоятдаги мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги қайд этилди.

Маълумотларга кўра, 2017 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот атиги 2,5 фоизга ўсган. Бу республика кўрсаткичидан 2 баробар кам. Вилоятдаги иқтисодий аҳвол ижтимоий ҳолатга салбий таъсир қилган.

Таъкидланишича, бугунги кунда Самарқандда қарийб 107 минг одам ишсиз, бу масалани ҳал этиш учун мавжуд резервлар ва имкониятларни тўлиқ ишга солиш ҳисобига 120 мингдан зиёд иш ўрни яратиш вазифаси қўйилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1