2018 йил 29 мартдаги ялпи мажлисда Сенат 8 та қонунни кўриб чиқади

СИЁСАТ 22.03.2018, 20:59
2018 йил 29 мартдаги ялпи мажлисда Сенат 8 та  қонунни кўриб чиқади

Олий Мажлис Сенати Кенгаши парламент Юқори палатасининг ўн тўртинчи ялпи мажлисини чақириш тўғрисида қарор қабул қилди. Давлат органи ахборот хизмати шу ҳақда хабар берди.

Қуйидаги қонунлар кун тартибига қўйилган:

  • «Давлат мукофотлари тўғрисида» (янги таҳрири);
  • «Жамоатчилик назорати тўғрисида» – лойиҳа шарҳи бу ерда, эксперт таклифлари эса бу ерда;
  • «Давлат харидлари тўғрисида» – лойиҳа шарҳи бу ерда;
  • «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида» – Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ–5308-сон Фармонида ишлаб чиқиш топширилган (Фармон шарҳига қаранг);
  • «Ўрмон тўғрисида» (янги таҳрири);
  • «Ўзбекистон Республикаси уй-жой-коммунал хизмати соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида» – ҳужжат шарҳи бу ерда;
  • «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» – тафсилотлар бу ерда;
  • «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» – улар орасида Солиқ кодексига тузатишлар ҳам бор.

Бундан ташқари, сенаторлар халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги бир қанча қонунларни кўриб чиқадилар, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (омбудсман) 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, адлия вазирининг 2017 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитадилар ҳамда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар (ҳужжат шарҳи бу ерда).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1