1

Комил Алламжонов: ​Келаётган ҳафта муҳим воқеаларга бой бўлади

СИЁСАТ 25.03.2018, 22:00
Комил Алламжонов: ​Келаётган ҳафта муҳим воқеаларга бой бўлади

Президент матбуот котиби Комил Аламжонов инстаграм саҳифасида келаётган ҳафта муҳим воқеаларга бой бўлиши ҳақида маълумот қолдирди.

Келаётган ҳафта муҳим воқеаларга бой бўлади. Президент Шавкат Мирзиёев 26 март куни АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилади, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашади.

Давлатимиз раҳбари 27 март куни «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда нутқ сўзлайди.

Ушбу конференцияда иштирок этиш учун юртимизга келган Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли, Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Асифни қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 26-27 март кунлари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1