АсосийSiyosat

Туркманистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашиш учун Тошкентга келди

'Туркманистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашиш учун Тошкентга келди'ning rasmi

Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев бошчилигидаги делегация «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тошкент халқаро аэропортида Тожикистон делегациясини Ўзбекистон Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясининг асосий тадбирлари 27 мартга мўлжалланган.

    Бошқа янгиликлар