1

Ибрат Жумабоев (Ибрат Сафо) ББС мухбири: тинчлик ҳаммага, дунё аҳлига керак

СИЁСАТ 26.03.2018, 13:24
Ибрат Жумабоев (Ибрат Сафо) ББС мухбири: тинчлик ҳаммага, дунё аҳлига керак

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси ҳақидаги ББС мухбири Ибрат Жумабоев (Ибрат Сафо) ўз фикрини билдирди, деб ёзади ЎзА.

"Халқаро ҳамжамият эътиборини тортган ушбу анжуман Афғонистонда тинчликка эришиш жараёни, хавфсизлик масалаларига қаратилган. Бу биргина давлатнинг иши эмаслиги, тинчлик ҳаммага, дунё аҳлига кераклигини ҳисобга олсак анжуманнинг аҳамияти жуда юксак. Конференцияни тинчликка эришиш йўлидаги жуда катта ҳаракат деб ҳисоблайман. Ўзбекистон айни эзгу ҳаракатга бошчилик қиляпти.
Бу эса Ўзбекистоннинг қўшни мамлакат Афғонистондаги мувозанатли ҳаётга, тинчлик жараёнларига бефарқ эмаслигини кўрсатмоқда. Ўзбекистонда бу каби конференциянинг ташкил этилиши ва уни кенг оммага ёритишнинг тизимли йўлга қўйилгани биз, журналистларни қувонтиради. Бу жараёнда журналистлар учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз".

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1