1

Шавкат Мирзиёев: “Уруш олови” афғон халқига четдан тиқиштирилди, бу — унинг танлови эмас

СИЁСАТ 27.03.2018, 10:50
Шавкат Мирзиёев: “Уруш олови” афғон халқига четдан тиқиштирилди, бу — унинг танлови эмас

Айни пайтда пойтахтимизда “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Биз шу кунларда Баҳор ва янгиланиш байрами бўлган Наврўз айёмини кенг нишонлаоқдамиз. Азал-азалдан бу фаслда уруш-жанжаллар тўхтатилган. Одамлар эски гина-кудуратларни унутиб, бир-бирини кечирган ва ҳатто энг мураккаб ҳал этиб бўлмайдигандек туюлган масалалар бўйича ҳам келишиб, ҳамжиҳатликка эришган.

Ишончим комил, бугун биз ҳам давримизнинг энг ўткир минтақавий ва глобал муаммолардан бири — Афғонистондаги қарама-қаршиликни ҳал этишни амалий руҳда муҳокама қилиб, биргаликда умумий бир ечим ишлаб чиқишга қодирмиз. Минг афсуски, жафокаш Афғонистон заминидаги бу тўқнашув қарийб 40 йилдан бўён давом этмоқда.

Маълумки, “Уруш олови” афғон халқига четдан тиқиштирилди, бу — унинг танлови эмас. Айнан шу йиллар мобайнида юз минглаб тинч аҳоли уруш қурбонига айланди, миллионлаб инсонлар ўз уйларини ташлаб кетишга ва бошқа мамлакатлардан бошпана излашга мажбур бўлди...

...Мен қатъий аминман: афғон халқида ўз фарзандлари ва келажак авлодларнинг бахт-саодати йўлида янги, тинч ҳаётни бошлаш ва барпо этиш учун куч-ғайрат, донишмандлик, мардлик ва матонат етарли.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1