1

Шавкат Мирзиёев: Афғон халқи уруш, муҳтожлик ва қийинчиликлардан чарчаган

СИЁСАТ 27.03.2018, 11:00
Шавкат Мирзиёев: Афғон халқи уруш, муҳтожлик ва қийинчиликлардан чарчаган

Айни пайтда пойтахтимизда “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Афғонистонда халқаро террорчи гуруҳлар сонининг кенгайиши, зўравонлик ва қон тўкилишлар наркобизнеснинг барҳам топмаётгани — буларнинг барчаси бу мамлакатдаги вазиятни жаҳон жамоатчилиги томонидан инкор этилишига йўл қўйиб бўлмаслигини кўрсатмоқда.

Энг ёмони, Афғонистондаги қуролли қарама-қаршилик ва зўравонлик шароитида бутун бир авлод вояга етди. Лекин бу айрим экспертлар андишасизларча таъкидлаётганидек, “бой берилган авлод” эмас. Улар уруш, муҳтожлик ва қийинчиликлардан чарчаган одамлар холос. Улар ўзаро низоларга чек қўйиб тинч ҳаётга ўз мамлакатини тараққиёт ва фаровонликка олиб борадиган, бунёдкор меҳнатга қайтишни хоҳлайди ва шунга интилади.

Мен қатъий аминман: афғон халқида ўз фарзандлари ва келажак авлодларнинг бахт-саодати йўлида янги, тинч ҳаётни бошлаш ва барпо этиш учун куч-ғайрат, донишмандлик, мардлик ва матонат етарли.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1