1

НАТО: Афғонистонда тинчлик ўрнатиш осон иш эмас

СИЁСАТ 27.03.2018, 17:53
НАТО: Афғонистонда тинчлик ўрнатиш осон иш эмас

НАТО бош котибининг операциялар бўйича ўринбосари ёрдамчиси Жон Манза "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзуида ўтказилаётган халқаро конференцияга таклиф этилганидан мамнунлигини билдирди, деб ёзади "Жаҳон" АА.

"Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича жуда кўп гапирилган. Бу борада НАТО Афғонистон билан кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келади. Мазкур мамлакатдаги тузилмамиз альянси Афғонистон аскарларига кўмак кўрсатаётир. Кейинги бир неча ўн йилликда хавфсизлик масаласи бўйича миллиардлаб доллар маблағ сарфланган", — деди Ж.Манза.

Аммо Жо Манзанинг фикрича, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш осон иш эмас.

"Мамлакатдаги нотинчлик халқаро терроризм билан боғланган. Барчамиз бу хавфни қоралаймиз. Бироқ унга барҳам бериш учун ҳали кўп иш қилиниши керак. Урушга барҳам беришнинг энг самарали йўли келишувга эришишдир. Мана шу мақсад учун зарур қадамлар қўйилиши керак", — дея қўшимча қилди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1