1

Абдулазиз Комилов Хитой Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

СИЁСАТ 28.03.2018, 16:36
Абдулазиз Комилов Хитой Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Бугун, 28 март куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ли Баодунни қабул қилди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

"Хитой Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистон ҳукуматини кўп йиллик Афғонистон муаммосига бағишланган Тошкент форумининг муваффақиятли натижалари билан табриклади. Учрашувда таъкидланганидек, Афғонистондаги тинчлик улкан минтақанинг барча мамлакатларига сезиларли фойда келтириши, барча йўналишларда минтақавий ва транс-минтақавий савдони ривожлантириши юзасидан Ўзбекистон ва Хитойнинг фикрлари бирдек эканлиги қайд этилди", — дейилган хабарда.

Учрашувда Хитой раислик қилаётган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида олий даражадаги учрашувга тайёргарлик кўриш борасида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1