1

Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков юртимизга келди

СИЁСАТ 29.03.2018, 09:41
Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков юртимизга келди

Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков бошчилигидаги қирғизистон делегацияси ишчи ташриф билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда Ўза хабар бермоқда.

Меҳмонларни Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара мажмуасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва кенг жамоатчилик вакиллари тантанали равишда кутиб олди.

photo5323256748578023616.jpg

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, икки қўшни мамлакат ўртасида иқтисодий, маданий, чегара масалалари бўйича алоқаларни янада юқори босқичга кўтариш, шунингдек, савдо-сотиқ, туризм, энергетика, транспорт соҳаларидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш кўзда тутилган.

Чегара мажмуасида меҳмонларни кутиб олишга бағишланган тадбирдан сўнг Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков раҳбарлигидаги делегация Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

photo5323256748578023609.jpg

photo5323256748578023632.jpg

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1